«Курсы строительных специальностей»

«Qurilish mutaxasisliklari kurslari»

«Construction specialty courses»

+998(71)241-15-02 +998(95)170-86-00

Qurilishda smeta ishi




Смета иши бўйича мутахассис бу – қурилиш соҳасида талаб жуда юқори бўлган касблардан бири ҳисобланади. Архитектор ва ьухандислар билан бир қаторда сметчиклар ҳам қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда фаол иштирок этадилар. Қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотларида малакали ва тажрибали сметчиклар олтинга тенг ҳисобланадилар. Шу сабабли доимо нуфузли ва юқори талабга эга бўлган касб эгаси бўлишни хохловчилар қурилишда смета иши курсларида ўқишга ва смета тузишни ўрганишга интиладилар. курсы обучения сметное дело.


Qurilishda qiymat injiniringi» ўқув маркази республикамизда қурилиш соҳаси учун профессионал муҳандис-сметчикларни дастурини таклиф этади. Курс дастури Ўзбекистон Республикасида қурилиш соҳасида амалда бўлган қонун, қоида ва меъёрлар асосида ишлаб чиқилган. Курс дастури қурилиш объекти смета қийматини ҳисоблаш учун зарур бўладиган барча билим ва кўникмаларни ўзида жамлаб олган. Тингловчилар ўқув жараёни давомида:


- объект қурилиши учун зарур бўладиган барча турдаги ишчи лойиҳа ва чизмаларни ўқишни;


- ишчи лойиҳа ва чизмалардан бажариладиган қурилиш ишлари ҳажмини мустақил ҳисоблашни;


- ишчи лойиҳа ва чизмаларга асосланиб ҳисобланган ишлар ҳажми асосида объектнинг жорий нархлардаги смета ҳисобларини тузишни ўрганади.


Бир сўз билан айтганда, тингловчи ўқув курси давомида турли қурилиш объектларининг смета ҳисобларини ҳар тамонлама мукамал тузиш учун зарур билимларга эга бўлади ва қурилиш соҳасининг универсал, ноёб мутахассисига айланади.


«Қурилишда смета иши» ўқув курси дастурида бизнинг республикамизда қурилиш ишлари смета қийматини ҳисоблашда кенг қўлланиладиган «АВС4-UZ» и «ТN qurilish» электрон дастурларини ўзлаштириш кўзда тутилган.   


Ўқув курслари давомида Сиз смета ҳужжатларини тузиш учун зарур бўладиган нафақат назарий билимларга, балки амалий кўникмаларга ҳам эга бўласиз. Курсларда дарсларни кўп йиллик амалий иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислар олиб боради. Улар кўп йиллик тажрибалари асосида касбнинг нозик томонлари ва сирларини ўргатади.


Агар сизда смета ишини ўрганиш истаги бўлса, аммо уни қанда ўрганишни билмаётган бўлсангиз албатта бизга мурожаат қилинг.


 Биз Сизга марказимизда ўқишнинг устувор томонларини тушинтирамиз ва қисқа муддатда қурилиш соҳаси учун ноёб мутахассис бўлишингизга ёрдамлашамиз.



Shaklni to'ldir va 5% chegirmaga ega bo'l.

Bog'lanish raqamingizni yuboring va biz Siz bilan bog'lanamiz

To'ldiring