«Курсы строительных специальностей»

«Qurilish mutaxasisliklari kurslari»

«Construction specialty courses»

+998(71)241-15-02 +998(95)170-86-00

Bizning jamoa

Asosiy ma'lumotlar Bizning jamoa Faoliyatimizning huquqiy asoslari HAMKORLARIMIZ VA TASHAKKURNOMALAR

Bizda tajribali professional smetchiklar

  • Смета иши бўйича мутахассислар – бугунги кунда қурилиш соҳасида ўта ноёб бўлган касб эгаларидирлар. Қурилиш компанияларида малакали ва тажрибали сметчиклар “олтин”га тенглаштирилади. Яхши сметчик – бу энг аввало билимли мутахассисдир. Тажрибали сметчиклар катта стажга эга бўлсаларда, ўз мавқеларини юқори даражада сақлаб қолишлари учун доимо ўз малакаларини ошириб туришларига тўғри келади. Бунга сабаб қурилиш соҳасидаги қонуний-меъёрий ҳужжатлар доимо ўзгариб туради.
  • Бизнинг тажрибали сметчикларимиз замонавий билимларига таянган ҳолда фақатгина ўқув курсларида дарс бериш билан чекланиб қолмайдилар, балки улар янги техника ва технологиялар ва қурилиш материалларини амалиётга қўллаш учун янги меъёрларни ишлаб чиқишда фаол қатнашадилар. Марказимиз сметчиклари – юқори даражадаги универсал мутахассислар ҳисобланади. Шу сабабли улар энг мураккаб, илмий хажмдор, интенцив янгиланувчи, юқори мураккабликдаги технологик объектлар учун смета ҳисобларини тайёрлай оладилар.

 

Kelajak binolarining loyihalari faqat bizda tayyorlanadi

  • Лойиҳалаштириш – қурилишда ҳар доим янги технологияларнинг пайдо бўлиши билан меъёрий ҳужжатлар ўзгариб боради ва бу лойиҳачидан доимо билимни янгилаб боришни талаб этади. Лойиҳачи мутахассис сифатида юқори талабга эга бўлиши учун янги техника ва технологиялар, қурилиш материаллари, лойиҳалаш ишларида киритилаётган янги тартиб-қоидалар хақида доимий маълумотга эга бўлиш лозим. Марказимизда лойиҳалаш фанларидан таълим берувчи ўқитувчилар ўқув жараёнини амалиёт билан бирлаштирган ҳолда таълим берувчи, юқори малакали мутахассислардир. Улар кўп йиллик тажрибага эга бўлибгина қолмай, архитектура ансамбилларини яратишда замонавий ёндашувга ва ўзига хос ихтисослшувга эгадирлар. Архитекторларимиз ишларининг намуналари билан уларнинг шахсий альбомларида (ГАЛЕРЕЯдa) танишишингиз мумкин. Сизнинг буюртмангизни бажарувчи лойиҳа гуруҳи фақатгина қурилиш жараёнинигина эмас балки қурилаётган объектдан келажакда фойдаланиш харажатларини ҳам инобатга олади. Қурилиш объектини лойиҳалашда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосланган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ва энг сўнгги энергия тежамкор технологиялар уйғунлигига асосланилади.

 

Bizning jamoa

O'qituvchlar jamoasi

Smetachilar jamoasi

Loyihachilar jamoasi

Bog'lanish raqamingizni yuboring va biz Siz bilan bog'lanamiz

To'ldiring